
#Тезкор #Ҳушхабар⚡️📑Жисмоний шахслар учун уч карра ер солиғи бекор қилинди, аввал ҳисобланган суммалар қайта ҳисоб-китоб қилинади Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.👉ЎРҚ-1153-сон, 15.06.2026 й. Унга асосан, Солиқ кодексининг 483-моддаси қуйидаги таҳрир билан тўлдирилди:❗️Ер участкаларидан ҳужжатсиз фойдаланганлик учун уч каррали солиқ ҳисоблаш тартиби жисмоний шахслар учун 2020 йил 1 январдан 2024 йил 1 июнга қадар бекор қилинди.Эндиликда солиқ органлари томонидан юқоридаги муддат учун аввал ҳисобланган солиқлар қайта ҳисоб-китоб қилинади.Қонунда яна қандай асосий ўзгаришлар назарда тутилган? ✔️Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш ишларини жадаллаштириш; ✔️ваколатли ташкилотлар масъулиятини ошириш; ✔️ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилувчи айрим механизмларни соддалаштириш; ✔️фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида солиқ қарздорлиги тушунчасини аниқлаштириш; ✔️ҳуқуқларни эътироф этиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш; ✔️ҳуқуқларни эътироф этиш учун бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлашни амалга ошириш тартиби ва шартларини белгилаш; ✔️ҳуқуқларни эътироф этиш ишлари билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштириши. ✍️🌟@axborotuz
