Банкир

Банкир

@bankir

Сизнинг банкирингиз.Instagram — instagram.com/BankirnewsYouTube — youtube.com/@BankirnewsБанкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_botРеклама бўйича: @Bankir_advertising_bot360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

68 317подписчиков
Несколько раз в день🇷🇺

Похожие каналы

Все →

Последние посты

2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади — Президент Фармони @bankir❗️Стипендиялар миқдори ҳам оширилмоқда2026 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар стипендиялари ҳам 7 фоизга оширилади.Натижада базавий стипендия миқдори 569 670 сўмдан 609 547 сўмга, аъло баҳога ўқийдиган талабалар учун стипендия эса 683 604 сўмдан 731 456 сўмга етади.@bankir

23 июн. 2026 г.20 100В Telegram

2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади — Президент Фармони @bankir❗️БҲМ 440 минг сўмга етади2026 йил 1 сентябрдан: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўмдан 1 360 000 сўмга;базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) — 412 000 сўмдан 440 000 сўмга оширилмоқда.Шунингдек, 1 июльдан нафақа миқдори қуйидагича кўтарилмоқда: ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 918 минг сўмдан 983 000 сўмга;ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори — ойига 1 012 000 сўмдан 1 083 000 сўмга;пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 471 000 сўмдан 504 000 сўмга.@bankir

23 июн. 2026 г.22 400В Telegram

2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади — Президент Фармони@bankir

23 июн. 2026 г.21 700В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале

Доллар кўтарилди24 июнь учун долларнинг расмий курси 12 017,04 сўм (+26,78 сўм) ҳисобланади@bankir

23 июн. 2026 г.17 900В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале

"Давр банк" арзон сотилдими? 2025 йил якунларига кўра, МҲХС ҳисоботи бўйича "Давр банк" соф фойдаси 54,4 фоизга ўсди ва 566,3 млрд сўмни ташкил қилди. Соф фойда долларда 2025 йилдаги ўртача курс (12 575 сўм) билан ҳисобланганда 45 млн доллар бўлди. Яқинда Озарбайжоннинг АББ банки "Давр банк"нинг 51 фоизи учун 100 млн доллар тўлагани маълум бўлганди. ABB фойда шу кўринишда қоладиган бўлса, назарий жиҳатдан пулини 4,4 йилда чиқариб олиши мумкин. 1 январь ҳолати бўйича, банк капитали 1,9 трлн сўмни ёки 153 млн долларни ташкил қилди. Бу "Давр банк" капиталидан 28 фоиз юқори баҳоланганини билдиради. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ. 2025 йилда банк капитали 52 фоизга, активлари 31 фоизга кўпайди. Ўзбекистон шароитда бу келишувни иккала томон учун ҳам фойдали дейиш мумкин. Айниқса, ҳукумат бир неча йилдан бери давлат банкларига ўз капитали миқдорида бўлса ҳам харидор топишга қийналаётган бир пайтда. Озарбайжон банкининг "Давр банк"ка трансформацияси силлиқ кечадиган бўлса, бу банк тизимининг жозибадорлигини оширади.@bankir

23 июн. 2026 г.17 800В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале

Англия ҳуқуқига асосланган тизим нима беради? Ҳукумат режасига кўра, Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган махсус тартиб жорий қилинади. Бунда мустақил молиявий регулятор ҳамда хорижий судялар ва экспертлар фаолият юритадиган Тошкент халқаро тижорат суди ҳам ташкил этилади."Амалдаги судларимиз ҳам ана шундай янги тажрибаларга очиқ бўлиши, дунёнинг илғор намуналарини ўз фаолиятида дадил жорий қилиши жуда муҳимдир. Тизим алоҳида шахсларга боғланиб қолмасдан, кадрлар алмашинувидан қатъи назар, соат механизми каби аниқ ва узлуксиз ишлаши керак", — дея таъкидлади Саида Мирзиёева. Бундай тартиб хорижий инвесторларга узоқ муддатли барқарорлик ва ҳуқуқий ҳимоя кафолатларини беради. Низоларни ҳал этиш ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жараёнларига маҳаллий давлат органлари ёки бошқа ташкилотларнинг аралашуви чекланиши инвесторлар ишончини янада мустаҳкамлайди.@bankirАнглия ҳуқуқига асосланган тизим нима беради? Ҳукумат режасига кўра, Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган махсус тартиб жорий қилинади. Бунда мустақил молиявий регулятор ҳамда хорижий судялар ва экспертлар фаолият юритадиган Тошкент халқаро тижорат суди ҳам ташкил этилади."Амалдаги судларимиз ҳам ана шундай янги тажрибаларга очиқ бўлиши, дунёнинг илғор намуналарини ўз фаолиятида дадил жорий қилиши жуда муҳимдир. Тизим алоҳида шахсларга боғланиб қолмасдан, кадрлар алмашинувидан қатъи назар, соат механизми каби аниқ ва узлуксиз ишлаши керак", — дея таъкидлади Саида Мирзиёева. Бундай тартиб хорижий инвесторларга узоқ муддатли барқарорлик ва ҳуқуқий ҳимоя кафолатларини беради. Низоларни ҳал этиш ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жараёнларига маҳаллий давлат органлари ёки бошқа ташкилотларнинг аралашуви чекланиши инвесторлар ишончини янада мустаҳкамлайди.@bankir

23 июн. 2026 г.17 600В Telegram

Шошилинг! Тайёр инфратузилма, замонавий технологиялар ва юқори ишлаб чиқариш қувватига эга мажмуа сизнинг бизнесингиз учун янги имкониятларни очиб беради.Мазкур объектда базальт толали композит арматура ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда тайёр бино-иншоотлар мавжуд.📍Жиззах вилояти, Фориш тумани, «Эгизбулоқ» МФЙ, Ҳудуди қишлоғи, 3-уйда жойлашган ушбу ишлаб чиқариш мажмуаси — нафақат ишлаб чиқариш, балки самарали инвестиция учун ҳам ажойиб имконият!— Умумий ер майдони – 20 гектар— Қурилиш ости майдони – 4 126 м²— Барча коммунал хизматлар мавжуд: электр, сув, газ— Йиллик ишлаб чиқариш қуввати:- 2 670 тонна – 8 ммлик арматура- 2 003 тонна – базальт толаси— Ускуналар Германияда ишлаб чиқарилганИшлаб чиқариш объектининг умумий қиймати – 482 млрд сўмНега айнан Асакабанкдан?1. Тўлиқ тўловда йирик чегирмалар тақдим этилади.2. Бўлиб тўлаш асосида харид қилиш имкони мавжуд:— Бошланғич тўлов: 5%— Тўлов муддати: 10 йилгача— Фоиз ставкаси: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14%)Ҳавола орқали расмий саҳифамизга ўтинг ва тасарруфимиздаги бошқа мулкларимиз билан танишинг.Батафсил жавоб олиш учун (78)-147-64-02 рақамига ҳозироқ қўнғироқ қилинг ёки ушбу ушбу ҳавола маълумот олишингиз мумкин!Бизнесингизни ривожлантиришнинг янги босқичи!Реклама

23 июн. 2026 г.15 500В Telegram

Доллар кўтарилади24 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔼25-26 сўм атрофида ошиши кутилмоқдаБанкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Infinbank — 11 980NBU — 11 980SQB— 11 980MKBank — 11 980Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:Aloqabank — 11 990Anorbank — 12 010Apexbank — 12 020Agrobank— 12 030Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.@bankir

23 июн. 2026 г.16 800В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале

"Янги банк"нинг шаҳар марказидаги офиси аукционга қўйилдиМарказий банк йил бошида "Янги банк" лицензиясини қайтариб олганди. Шундан сўнг, тугатиш комиссияси орқали банкни тугатиш ишлар олиб борилмоқда. Комиссиянинг 10 июндаги қарор билан "Янги банк" бош офиси 163,3 млрд сўм бошланғич нархда аукционга чиқарилди. Бино шаҳар марказида, "Миллий банк" бош офиси ёнида жойлашган. Аукцион 20 июль куни бўлиб ўтади.@bankir"Янги банк"нинг шаҳар марказидаги офиси аукционга қўйилдиМарказий банк йил бошида "Янги банк" лицензиясини қайтариб олганди. Шундан сўнг, тугатиш комиссияси орқали банкни тугатиш ишлар олиб борилмоқда. Комиссиянинг 10 июндаги қарор билан "Янги банк" бош офиси 163,3 млрд сўм бошланғич нархда аукционга чиқарилди. Бино шаҳар марказида, "Миллий банк" бош офиси ёнида жойлашган. Аукцион 20 июль куни бўлиб ўтади.@bankir

22 июн. 2026 г.19 000В Telegram

🎉“Трастбанк” 32 йил сиз билан бирга! 1994 йилдан бери замонавий ва қулай банк хизматларини тақдим этиб келмоқдамиз. Ҳар бир босиб ўтилган йил бу юксалиш, тараққиёт ҳамда Сиз, қадрли мижозлар, ишончининг ифодасидир.💡Инновацион технологияларни жорий қилиш, мижозлар талабларига мос банк маҳсулотларини таклиф этиш ва молиявий хизматлар сифатини ошириш бизнинг устувор вазифамиздир. 🚀 Истиқболда янги ғоялар-у лойиҳалар ва янги марралар кутмоқда. Албатта, Сиз, мижозлар ишончини оқлаб, ушбу мақсадларга биргаликда эришамиз! Билдирилган ишонч учун миннатдормиз!#trastbankuz #trustbankuz 🌎trastbank.uz🕊Telegram📱Instagram📱Facebook📺YouTube

22 июн. 2026 г.17 900В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале

Америка бизнесининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ортмоқда — Саида Мирзиёева16 июн куни, V Тошкент халқаро инвестиция форуми арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси ҳамда Экспорт-импорт банки раҳбарияти, шунингдек, Америка бизнес доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.Учрашув ҳақида Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Америка молиявий институтлари ва компанияларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда.@bankirАмерика бизнесининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ортмоқда — Саида Мирзиёева16 июн куни, V Тошкент халқаро инвестиция форуми арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси ҳамда Экспорт-импорт банки раҳбарияти, шунингдек, Америка бизнес доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.Учрашув ҳақида Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Америка молиявий институтлари ва компанияларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда.@bankir

16 июн. 2026 г.18 900В Telegram

❗️Марказий банк ЖЧ–2026 йўлланмасига бағишланган эсдалик тангаларни сотувга чиқарадиЎзбекистон миллий терма жамоасининг тарихда илк бор FIFA Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олиши муносабати билан Марказий банк махсус чекланган эсдалик тангаларни муомалага чиқаради.Тангаларда терма жамоанинг 26 нафар футболчиси силуэти ягона “Оқ бўри” образига уйғунлаштирилган бўлиб, композиция тарихий натижанинг жамоавий меҳнат ва бирдамлик маҳсули эканини ифодалайди.Чекланган тираж:• 100 дона олтин танга;• 1 000 дона кумуш танга.Эсдалик тангалари савдоси 18-июндан бошланади.Нархлар ҳамда сотув амалга ошириладиган филиаллар рўйхати Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.@bankir

16 июн. 2026 г.18 700В Telegram

16 июнь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.@bankir

16 июн. 2026 г.18 300В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале

🏦Ziraat Bank Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтирмоқчиБугундан бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.Унда Ziraat Bank Uzbekistan раиси Волкан Гюльдюрмез банкнинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш режа қилинганини айтди.Ziraat Bank Туркиядаги энг йирик давлат банки бўлиб, ҳозирда Ўзбекистонда 7 филиалга эга.Банк раҳбари йил якунига қадар Хоразм, Наманган ва бошқа ҳудудларда янги филиаллар очилиши ва банкнинг мамлакатга сармояси кўпайишини маълум қилди.@bankir

16 июн. 2026 г.19 100В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале

Доллар кўтарилди17 июнь учун долларнинг расмий курси 12 012,12 сўм (+32,29 сўм) ҳисобланади@bankir

16 июн. 2026 г.18 500В Telegram

ABB "Давр банк"даги улушини 74 фоизгача ошириши мумкин"Давр банк"нинг 51 фоизи Озарбайжон халқаро банки (ABB) томонидан 100 млн доллардан кўпроққа сотиб олинмоқда.Иккала банк ўртасида келишув расман тасдиқланди. "Давр банк" ҳисоботида айтилишича, Озарбайжон банки улуши келгусида 23 фоизга ошиб, 74 фоизга етиши эҳтимоли бор.Ҳозирда "Давр банк"нинг асосий акциядори 42 фоиз билан Лутфулла Убаев ҳисобланади.2026 йилнинг иккинчи ярмидан банк "ABB Давр банк" номи остида фаолият юритиши мумкин.@bankir

16 июн. 2026 г.19 400В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале

Банклар кун тартибида иккита муҳим масала турибди: исломий молиялаштириш ва ISO 20022Ўзбекистонда исломий молиявий хизматлар ҳажми бир йил ичида қарийб 8 баробар ошдиМарказий банк маълумотларига кўра, 2026 йилнинг I чорагида микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган исломий молиявий хизматлар ҳажми 11,2 млрд сўмга етди. Айниқса, якка тартибдаги тадбиркорлар сегментида ўсиш қарийб 20 баробарни ташкил этди.Бироқ бугунги асосий савол статистикада эмас.Келгуси 2–3 йилда ушбу ўсиш имкониятларидан ким фойдаланади: исломий маҳсулотларни жорий этишга ҳозирдан тайёргарлик кўраётган молия ташкилотларими ёки бозордаги ўзгаришларни четдан кузатаётганларми?Бугун банклар олдида қатор амалий саволлар турибди:- Қайси исломий маҳсулотларни биринчи навбатда жорий этиш керак?- Бозордаги реал талабни қандай баҳолаш мумкин?- Ҳисоб ва бизнес жараёнларини қандай ташкил этиш лозим?- Исломий ойнани ишга тушириш учун қандай технологик ечимлар зарур?Fido Biznes жамоаси ушбу саволларга жавоб топишда ёрдам бериш мақсадида исломий молиялаштириш бўйича батафсил гайд тайёрлади.Яна бир долзарб масала — банк секторининг ISO 20022 халқаро стандартига ўтиши.2026 йил 29 августдан бошлаб ўз тизимларини ISO 20022 талабларига мослаштирмаган банклар халқаро тўлов хабарларининг рад этилиши хавфига дуч келиши мумкин.Fido Biznes 2023 йилдан бери SWIFT халқаро тўлов тизимининг расмий ҳамкори ҳисобланади.Бугунги кунда SWIFT ISO 20022 функционаллиги Fido Biznes ечимларидан фойдаланаётган Ўзбекистоннинг 12 та банкида жорий этилган.Исломий молиялаштириш бўйича гайд, ISO 20022 ҳақидаги мақола ҳамда банк сектори учун бошқа таҳлилий материаллар Fido Biznes Telegram каналида:https://t.me/fido_biznes#Banking #IslamicFinance #ISO20022 #SWIFT #FintechРеклама

16 июн. 2026 г.18 500В Telegram

Доллар кўтарилади17 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔼30-31 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқдаБанкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Infinbank — 11 980Anorbank — 11 975Turonbank— 11 975Aloqabank — 11 970Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:Asakabank — 12 010Davrbank — 12 020Hayotbank — 12 020Tenge bank — 12 030Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.@bankir

16 июн. 2026 г.20 400В Telegram

“Ҳамкорбанк” Бошқарув раиси ўзгарди Польшалик банкир Рафал Юшчак “Ҳамкорбанк” Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаганини маълум қилди. Юшчак Польша, Украина ва Беларусдаги йирик молиявий ташкилотлари — PKO BP, FUIB Ukraine, Getin Holding…Рафал Юшчак расман "Ҳамкорбанк" Бошқарув раиси этиб тайинланди. Бунгача Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган полшалик банкир эндиликда доимий фаолият олиб боради.@bankir

15 июн. 2026 г.22 600В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале

Доллар тушди16 июнь учун долларнинг расмий курси 11 979,83 сўм (-1,98 сўм) ҳисобланади@bankir

15 июн. 2026 г.22 400В Telegram