davletovuz

davletovuz

@davletovuz

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_botТижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

77 917подписчиков
🇷🇺

Похожие каналы

Все →

Последние посты

Саида Мирзиёеванинг халқаро учрашувлари ва ҳудудларга ташрифлари — «Миссия» лойиҳасининг навбатдаги сони эълон қилиндиУнда Францияга ташриф, халқаро учрашувлар ва маданий ҳамкорлик масалалари, шунингдек, ҳудудларга ташрифлар, ижтимоий объектларни кўздан кечириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда уларнинг ечими устидан назорат масалалари ёритилган.

2 июл. 2026 г.17 000В Telegram

Президентнинг ПҚ–246 ва ПҚ–250-сон қарорлари билан пахта-тўқимачилик ҳамда чарм-пойабзал саноати учун қатор янги қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилди.Пахта-тўқимачилик соҳасида кластерларга ҳар гектар учун 3 млн сўм субсидия ажратилади, бўяш ускуналарини харид қилиш учун 500 минг долларгача субсидия берилади. Юқори рейтингли корхоналарга ҚҚСнинг салбий фарқи 2 иш кунида қайтарилади, толани чуқур қайта ишлаш лойиҳалари қўшимча молиялаштирилади.Чарм-пойабзал саноатида эса 2026–2027 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичлари белгиланди. Янги саноат зоналари ташкил этилади, инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланади, дизайнер, технолог ва маркетологлар тайёрлашнинг янги тизими йўлга қўйилади.Қарорлар ижросини мувофиқлаштириш Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.

2 июл. 2026 г.22 400В Telegram
davletovuz — пост в ТГ канале

Муродбек Атабекович Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар М. Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2 июл. 2026 г.24 400В Telegram
davletovuz — пост в ТГ канале

Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси томонидан хусусий сектор вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Кун тартибидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик («больничный») нафақаларини тайинлашнинг янги тартиби, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини давлат томонидан тўлаш амалиёти ҳамда соҳадаги бошқа тизимли муаммолар ўрин олган.Ҳозирда иштирокчиларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, савол-жавоблар ўтказилмоқда. Жонли эфир.

2 июл. 2026 г.24 700В Telegram
davletovuz — пост в ТГ канале

Агробанкнинг халқаро рейтинги оширилдиХалқаро рейтинг агентлиги Moody’s Ratings Агробанкнинг узоқ муддатли депозит рейтинги Ba3 даражасидан Ba2 даражасига оширди. Шунингдек, рейтинг прогнози «барқарор» деб белгиланди.Бу қарор Ўзбекистон банк секторидаги операцион муҳитнинг яхшиланиши, мамлакат суверен рейтинги оширилгани ҳамда Агробанкнинг молиявий барқарорлиги ва тизимли аҳамияти билан изоҳланади.Янгиланган рейтинг Агробанкнинг ишончли молиявий институт сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлаб, мижозлар, ҳамкорлар ва инвесторлар ишончини оширишга хизмат қилади.

1 июл. 2026 г.24 900В Telegram

Шавкат Мирзиёев 2-3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади.Тбилиси шаҳрида Грузия президенти Михаил Кавелашвили ҳамда бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

1 июл. 2026 г.26 100В Telegram
davletovuz — пост в ТГ канале

БМТ: Ўзбекистон сув стрессини камайтириш бўйича юқори натижа кўрсатдиUN-Water маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сув стресс даражаси 2017 йилдаги 169 фоиздан 2022 йилда 122 фоизгача пасайган. Натижада мамлакат сув стрессини камайтириш бўйича энг яхши кўрсаткич қайд этган давлатлар қаторига кирди.Мутахассислар буни сувдан фойдаланиш самарадорлиги ошгани ва соҳадаги ислоҳотлар натижаси билан боғламоқда.2026 йил якунига қадар мазкур кўрсаткич 117 фоизгача тушиши кутилмоқда. Ўзбекистон бу борадаги тажрибасини июль ойида Нью-Йоркда ўтадиган БМТ форумида тақдим этади.

1 июл. 2026 г.26 500В Telegram
davletovuz — пост в ТГ канале

Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи эди.

1 июл. 2026 г.30 500В Telegram

Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов кенг жамоатчиликни коррупцияга қарши курашишда фаол бўлишга чақирдиУнинг таъкидлашича, соҳадаги мансабдор шахслар ва тиббиёт ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатлари, манфаатлар тўқнашуви, бюрократик тўсиқлар, ноқонуний тўловлар талаб қилиниши ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича вазирликнинг “1203” қисқа рақамли “Ишонч телефони” ёки info@ssv.uz электрон почта манзили орқали хабар бериш мумкин. Вазир барча масалалар қонуний тарзда, тезкор кўриб чиқилиши ва мурожаатчиларнинг шахси махфий сақланишини маълум қилди.

1 июл. 2026 г.28 700В Telegram

Ўзбекистонда субсидия хабарномасига эга фуқаролар бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун банкларда махсус ипотека омонати ҳисобварағи очиши мумкин бўлади. Ҳисобварақдаги маблағларга бозор ставкаси асосида фоиз ҳисобланади.Ипотека кредити тасдиқланса, омонатдаги маблағлар, ҳисобланган фоизлар ва кредит маблағлари квартира сотиб олиш учун қурилиш ташкилотига ўтказилади. Кредит ажратиш рад этилса, фуқаронинг ўз маблағи фоизлари билан ўзига, субсидия маблағи эса фоизлари билан давлат бюджетига қайтарилади.Янги тартиб 2026 йил 1 июлдан кучга киради.

30 июн. 2026 г.28 100В Telegram
davletovuz — пост в ТГ канале

Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашдиУчрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилаклари етказилди.Томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги узоқ муддатли стратегик шерикликни янада ривожлантириш, устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда икки мамлакат учун манфаатли бўлган янги қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.МанбаСаида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашдиУчрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилаклари етказилди.Томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги узоқ муддатли стратегик шерикликни янада ривожлантириш, устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда икки мамлакат учун манфаатли бўлган янги қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.Манба

30 июн. 2026 г.27 300В Telegram
davletovuz — пост в ТГ канале

🏦InfinBLACK: 50 кунгача – 0% фоиз! Харидларни ҳозир қилинг, пулини фоизсиз қайтарингInfinBANK’нинг “InfinBLACK” картаси орқали 100 млн сўмгача бўлган харидларни амалга оширинг ва пулни 50 кунгача фоизсиз қайтаринг. Қарзни ёпдингизми, лимит дарҳол янгиланади.Бу катта харидларни ортиқча устамасиз амалга оширишнинг энг қулай усули. Демак, сизда 50 кунгача – 0% имтиёзли давр, 100 млн сўмгача лимит ва картани онлайн расмийлаштириш имконияти бор.Ақлли инсонлар тезкор ва манфаатли ечимлардан аллақачон фойдаланишмоқда. Сиз ҳам InfinBANK иловаси орқали имкониятлар картасига буюртма беринг.*Муҳим: 0% ставка фақат нақд пулсиз тўловларга амал қилади. Маблағ ечиш ёки P2P ўтказмалари бундан мустасно.Реклама

30 июн. 2026 г.22 700В Telegram

Албатта, спортда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Футболчиларимизни қўллаб-қувватлашимиз керак... Уларни тантанали кутиб оламиз — Шавкат Мирзиёев

30 июн. 2026 г.27 400В Telegram

Ишонч баъзан катта нутқлар билан эмас, оддий муносабат билан билдирилади.Ёшларга ишониш — унинг бугунги хатосига эмас, эртанги имкониятига қараш демакдир. Ҳар бируриниш дарров натижа бермаслиги мумкин. Аммо ёнда қўллаб-қувватлов борлигини ҳис қилган инсонўзини бошқача тутади: қўрқув камаяди, масъулиятортади, ҳаракат кучаяди.Ушбу роликда ҳам шу фикр содда, лекин таъсирли образлар орқали кўрсатилган. Ишонч — тайёр ғалабани олқишлаш эмас, ҳали натижа кўринмасидан туриб имконият беришдир.Давлат раҳбари томонидан ёшларга билдирилаётган ишонч ҳам ана шу нуқтада муҳим. Бу ишонч ёшлардан фақат фахрланиш учун эмас, уларнинг ўзини намоён қилиши, масъулиятни ҳис қилиши ва олдинга интилиши учун зарур муҳитни яратишга қаратилган.

30 июн. 2026 г.26 300В Telegram