Тарихий карточка. Футбол

Тарихий карточка. Футбол

@histball

Эски газеталар — футбол тарихи гувоҳи. “Тарихий карточка” (@tarixkart)нинг футболга ихтисослашган шуъбасиРеклама: @VenkonPR

2 695подписчиков
Ежедневно🇷🇺

Похожие каналы

Все →

Последние посты

Тарихий карточка. Футбол — пост в ТГ канале

“Трактор” мураббийи Валерий Лёткин сўзга чиқиб, футбол ривожланган мамлакат амалиётига амал қилиб, ҳафтасига битта, яъни дам олиш кунлари ўйнаш кераклиги ва жамоалар бир марта сафрада, бир марта ўз майдонларида тўп суриш тартибини таклиф қилди. Лёткиннинг таклифи анча тортишувга сабаб бўлди ва кўпчилик унга қарши чиқди”“Ўзбекистон футболи” газетасининг 1994 йил 26 январь сонидан@histball

29 янв. 2024 г.9 020В Telegram
Тарихий карточка. Футбол — пост в ТГ канале

«[Самарқанд вилоят] футбол мактаб-интернатининг бугунги аҳволи талаб даражасида эмас. Дарслар кунига икки маҳалда ўтказилади. Ëтоқхонанинг битта хонасида 20-29 тагача бола ётади. Санитария-гигиена талабларига ҳам риоя этилмайди. Спорт жиҳозлари ҳам етарли эмас. Энди ўйлаб кўринг, четдан олиб келинадиган ўйинчига бериладиган маблағнинг ҳеч бўлмаганда ярми ана шу муаммолар ечимига сарфласак, фойдали бўлмасмиди?»«Ўзбекистон футболи» газетасининг 2004 йил 27 январь сонидан@histball

29 янв. 2024 г.8 020В Telegram
Тарихий карточка. Футбол — пост в ТГ канале

“Динамо” (Киев) аъзоси Сергей Арслонов Москвада сафимизга қўшилса, “Челси” (Англия) клуби футбол мактабида таҳсил олаётган Даут Жатдоев эса, мана, ўн кундирки ўқув-йиғин машғулотларимизда иштирок этмоқда”, - Рауф Инилеев, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи. “Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 13 январь сонидан @histball

25 янв. 2024 г.11 200В Telegram
Тарихий карточка. Футбол — пост в ТГ канале

“Баъзи бир оммавий ахборот воситалари Ривалдонинг “Ал-Иттиҳод” жамоаси билан 6 ойлик шартнома имзолаганини ёзишмоқда... Эслатиб ўтамиз, “Ал-Иттиҳод” Осиё Чемпионлар Лигасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган. Агар бразилиялик футболчининг…“Мирзаобод туманида истиқомат қилаётган Рустам Қаршибоев... икки нафар набирасига Ривалдо ва Роналдо деб исм қўйган. Отахон Ривалдо ҳамда Роналдо Рустамовларнинг тўйларига икки бразилиялик машҳур футбочлиларни таклиф этишни ният қилибди” “Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 6 январь сонидан @histball

25 янв. 2024 г.9 140В Telegram
Тарихий карточка. Футбол — пост в ТГ канале

Журналист: - Одатда ҳар бир инсоннинг ўз шиори бор. Сизда-чи?Жасур Ҳасанов: - Ҳеч қачон ортга қайтмаслик.- Лекин бу шиорга майдонда амал қилмасангиз керак?- Аксинча, майдонда ҳам амал қиламан.- Аммо бу баъзида салбий ҳолатларни юзага келтириши мумкин-ку?- Бундай ҳолга ўрганиб қолганман. Балки бу менинг камчилигимга кирар...“Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 16 январь сонидан@histball

25 янв. 2024 г.24 000В Telegram
Тарихий карточка. Футбол — пост в ТГ канале

Qanday qilib onlayn to‘lovlar pul va vaqtni tejashga yordam beradi? Shahnoza, yakka tartibdagi tadbirkor va uy bekasi. Ba’zilar uchun ish bilan bog‘liq xarajatlarni to‘lash jarayoni bo‘lishi mumkin, ayniqsa biznes va oilani bittada olib boradigan ayollar uchun. Lekin Shahnoza uchun bunday ish Payme bilan osonlashdi.Davomini o‘qish

25 янв. 2024 г.7 920В Telegram
Тарихий карточка. Футбол — пост в ТГ канале

“Ҳа, ростдан қарздор клубларимиз талайгина. Масалан, Олий Лигада “Трактор”, “Дўстлик”, Қўқон-1912”, Биринчи Лигада эса “Гулистон”, “Навбаҳор-2”, “Шўрчи”, “Шаҳрихон” жамоалари ўз қарзларини узмаса, янги мавсумда мусобақаларда иштирок этмайди”, - Алишер Никимбаев, ЎФФ мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи“Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 6 январь сонидан@histball

23 янв. 2024 г.8 880В Telegram
Тарихий карточка. Футбол — пост в ТГ канале

“Баъзи бир оммавий ахборот воситалари Ривалдонинг “Ал-Иттиҳод” жамоаси билан 6 ойлик шартнома имзолаганини ёзишмоқда... Эслатиб ўтамиз, “Ал-Иттиҳод” Осиё Чемпионлар Лигасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган. Агар бразилиялик футболчининг араб жамоаси ўтганлиги рост бўлса, биз уни Фарғонада кўришимиз мумкин”“Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 6 январь сонидан@histball

23 янв. 2024 г.8 100В Telegram
Тарихий карточка. Футбол — пост в ТГ канале

“Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда тан олиниши юксак шараф билан бирга жиддий синов ҳамдир. Энди биз қўшчемпионлик ва келишилган ўйинлар каби иллатлардан воз кечишимиз керак. Халқаро майдонда нафақат мураббий ва футболчилар, балки мухлислар ҳам маданиятли блишлари лозим”“Ўзбекистон футболи” газетасининг 1994 йил 5 январь сонидан@histball

23 янв. 2024 г.8 250В Telegram
Тарихий карточка. Футбол — пост в ТГ канале

«Ўзбекистон футбол федерацияси ижроия қўмитаси йиғилишида бир гуруҳ футбол мутасаддиларининг таклифлари ўқиб эшиттирилди. Улар Самарқанднинг “Динамо” жамоасини Олий Лигада... сақлаб қолиш, шунингдек, Хоразм вилоятидан биттадан жамоани Биринчи Лигага киритиш ҳақида ЎФФ президенти, республика бош вазири Абдуҳошим Муталовга юборилган илтимосномалардан иборат эди. Бош вазир... қонун ҳамма учун баробар эканлигини айтиб, ғалабага фақат меҳнатлар эвазига эришмоқ лозимлигини таъкидлади»«Ўзбекистон футболи» газетасининг 1994 йил 12 январь сонидан@histball

22 янв. 2024 г.9 180В Telegram